07:28 / 31.08.2018
8403

Тошкентда 4та машина ва пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлди

28 август куни соат 14.30 да Миробод тумани Фитрат кўчасида «ВАЗ-2105» русумли автомобилни бошқариб борган 56 ёшли К.Иброҳим қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Ласетти»ни ўтказиб юбормасдан қайрилиб олишга ҳаракат қилган. 

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, оқибатда «Ласетти» ҳайдовчиси, 20 ёшли З.Жавоҳир бошқарувни йўқотиб йўл четидаги «Матиз» автомашинасини уриб юборган. 

Ўз навбатида, «Матиз» зарба кучи туфайли жойидан қўзғалиб, 37 ёшли К.Павелни ва олдиндаги бошқа билан «Ласетти» русумли автомобильни бориб урган. 

Жароҳатланган пиёда шифохонага ётқизилган. Ҳайдовчиларга зиён етмаган.

Top