Ўзбекистонда автоклав газобетон блоклари тайёрловчи корхона тизими ишга туширилиши кутилмоқда
Германиянинг Wehrhahn GmbH компанияси президенти Клаус Бонеманн 29-30 август кунлари Жиззах вилоятида бўлиб ўтган халқаро инвестиция форумида автоклав газобетон блоклари тайёрловчи корхона тизимини Ўзбекистонда яратиш ҳақида гапириб ўтди.
«Биз ана шундай тизимни ишга тушириш устида иш олиб боряпмиз. Лойиҳа қиймати 130 миллион долларга тенг. Ушбу лойиҳани турк, немис ва ўзбек мутахассислари ҳамкорликда амалга ошириши назарда тутилган», дейди.
Маълум қилинишича, лойиҳанинг кейинги босқичида корхоналар сони 12тага етказилиб, республиканинг ҳар бир ҳудудида қурилиши режалаштирилмоқда.
Қурилиш материаллардан бири ҳисобланган автоклав газобетон блоклари иқлим ва табиат инжиқликларига чидамли, ҳароратни бир меъёрда ушлаб туриш хусусиятига эга. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган халқаро форумда Жиззах вилоятининг саноат салоҳияти ҳақида ҳам гапирилди.
Мавзуга оид
14:28 / 08.09.2024
Бировнинг номига 20 млн сўм кредит олиб ўзлаштириб юборган шахс ушланди
22:19 / 28.08.2024
Berkshire Hathaway капиталлашуви биринчи марта 1 триллион доллардан ошди
16:00 / 22.08.2024
Way II’нинг илк инвестиция тўплами қарийб 105 миллиард сўмга сотилди
01:05 / 16.08.2024