Спорт | 22:50 / 02.09.2018
11925
3 дақиқада ўқилади

«Манчестер Юнайтед» сафарда ғалаба қозонди, «Тоттенҳэм» сенсацион равишда мағлуб бўлди

Англия Премьер-лигасининг 4-тур учрашувлари доирасида «Бёрнли» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди. «Терф Мур» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Меҳмонларнинг бельгиялик ҳужумчиси Ромелу Лукаку 27 ва 44-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди. 69-дақиқада Поль Погба пенальтидан унумли фойдалан олмади. 71-дақиқада манкунианликлар жамоаси камчилик бўлиб қолди, Маркус Рашфорд қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед» АПЛда қаторасига икки мағлубиятдан кейин ғалаба қозонди, «Бёрнли» эса ғалабасиз сериясини 4 ўйинга етказди (бир дуранг ва 3 мағлубият).

Эндиликда «Манчестер Юнайтед» 6 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида ўнинчи ўринда жойлашган, «Бёрнли» 1 очкоси билан 19-поғонада қолмоқда.

Тур доирасидаги яна бир учрашувда «Уотфорд» ўз майдонида «Тоттенҳэм Ҳотспур»ни қабул қилди. «Викарэйж Роуд» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиблар сафида голларга Трой Дини ва Крэйг Кэткарт муаллифлик қилишди. «Уотфорд»нинг яна бир футболчиси Абдулайе Дукуре ўз жамоаси дарвозасини ишғол этиб қўйди. Шу тариқа, «Уотфорд» АПЛ стартида қаторасига тўртинчи марта ғалабага эришди, «шпорлар» эса қаторасига уч ғалабадан кейин мағлубият аламини тотиб кўришди.

Эндиликда очколари сонини 12тага етказган «Уотфорд» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида «Ливерпуль» ва «Челси» билан бирга пешқадамлар сафида қолди, «Тоттенҳэм» 9 очкоси билан бешинчи поғонага жойлашди.

Англия чемпионти
4-тур
Бёрнли – Манчестер Юнайтед 0:2 (0:2, 0:0)

Голлар: 0:1 – 27 Лукаку, 0:2 – 44 Лукаку.
Бёрнли – Харт, Тарковски, Тэйлор, Бардсли, Ми, Леннон, Вествуд, Корк, Хендрик (Воукс, 58), Макнил (Барнс, 80), Вуд (Видра, 84).
Манчестер Юнайтед –    Де Хеа, Смоллинг, Шоу, Валенсия, Линделеф, Погба (Байи, 90), Матич, Лингард (Эррера, 76), Феллайни, Санчес (Рэшфорд, 61), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Санчес (18), Макнил (52), Бардсли (71), Лукаку (74), Шоу (74).
Четлатиш: Рэшфорд (71).

Уотфорд – Тоттенҳэм 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 0:1 – 53, автогол Дукуре, 1:1 – 69 Дини, 2:1 – 76 Кэткарт.
Уотфорд – Фостер, Кэткарт, Холебас, Янмат, Кабаселе, Хьюз (Чалоба, 86), Капу, Дукуре, Перейра (Мариаппа, 90), Дини, Грэй (Саксесс, 70).
Тоттенҳэм –    Ворм, Алдервейрелд (Льоренте, 81), Санчес, Дэвис (Роуз, 89), Вертонген, Лукас Моура, Эриксен, Алли, Дембеле (Уинкс, 86), Триппьер, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Капу (52), Дембеле (68), Саксесс (90).

Мавзуга оид