Спорт | 18:43 / 03.09.2018
10244
1 дақиқада ўқилади

ФИФА йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга 3 нафар номзодни ажратиб олди

ФИФА йилнинг энг яхши мураббийи соврини учун курашадиган уч нафар финалчи номини эълон қилди.

Улар - Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам, Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич ва «Реал» клубининг собиқ устози Зинедин Зидан.

Бу мутахассислар мухлислар ва экспертлар ўртасида ўтказилган сўровномада энг кўп овоз тўпладилар.

Соврин учун курашадиган номзодлар рўйхатидан Массимилиано Аллегри («Ювентус»), Станислав Черчесов (Россия терма жамоаси), Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Юрген Клопп («Ливерпуль»), Роберто Мартинес (Бельгия терма жамоаси), Диего Симеоне («Атлетико»), Гарет Саутгейт (Англия терма жамоаси) ва Эрнесто Вальверде («Барселона») тушиб қолди.

Ғолиб номи 24 сентябрь куни Лондонда эълон қилинади.

Мавзуга оид