Жаҳон | 16:40 / 03.09.2018
10325
1 дақиқада ўқилади

Лавров Россия АҚШнинг ноқонуний қадамларини тан олмаслиги ҳақида маълум қилди

Фото: РИА Новости

Россия ташқи сиёсат идораси раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Россия томони Қўшма Штатлар томонидан қўйилаётган ноқонуний қадамларни тан олмайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Лавровнинг сўзларига кўра, Вашингтоннинг ҳаракатлари дипломатик нормаларга мос келмайди.

«Биз Вашингтон томонидан қўйилаётган ноқонуний қадамларни тан олмаймиз, яна бир бор такрорлайман, бу муҳим нарсаларга эришган кўп ҳолатларнинг устидан сакраб ўтиш», - дея маълум қилди Лавров.

Унинг аниқлик киритишича, гап ЖСТ, Эрон бўйича ядровий битим ва Фаластин-Исроил муносабатлари ҳақида кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лавров Россия «хафа бўлган позасига» туриб олмаслигини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид