Жамият | 13:01 / 04.09.2018
12276
1 дақиқада ўқилади

Сергелида йўловчи ўзаро жанжал сабаб ҳайдовчига пичоқ урди

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Тошкент шаҳар Сергели туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, шу туманда яшовчи Ю.Г. маст ҳолда шу туманда яшовчи Д.М. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинада йўловчи сифатида кетаётиб, келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида ҳайдовчининг кўкрак қисмига пичоқ уриб жароҳат етказган. 

Натижада Д.М. касалхонага ётқизилган. Ю.Г. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид