15:59 / 05.09.2018
5899

Canon ўзининг биринчи кўзгусиз профессионал фотокамерасини намойиш этди

Япониянинг Canon компанияси ўзининг EOS R деб номланган дастлабки кўзгусиз профессионал фотокамерасини намойиш этди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

30,3 мегапиксел сенсорли EOS R 2018 йил октябри охирида 237,5 минг иен нарх (2130 доллар атрофида) билан сотувга чиқади.

Кўзгусиз камерада объективлар учун Canon RX деб номланувчи янги ускунадан фойдаланилади. Canon шунингдек RX учун тўртта: 24-105mm f/4L IS USM, 35mm f/1.8 IS STM Macro, 28-70mm f/2L USM ва 50mm f/1.2 объективларини тақдим этди.

Фото: Canon

Яқин вақтга қадар кўзгусиз профессионал фотоаппаратлар ишлаб чиқариш билан фақатгина Sony шуғулланиб келарди. 2018 йил августи охирида унинг сафига Nikon ҳам қўшилди: компания ҳаваскорлар ва профессионаллар учун кўзгусиз камераларни тақдим этди.

Top