Ўзбекистон | 10:08 / 06.09.2018
6803
3 дақиқада ўқилади

ЯСТ бўйича ҳисоботда нималар ўзгарди?

Фото: 123RF

Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори билан солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб ёзмоқда Norma.
 
ЯСТ ҳисоб-китобида 2018 йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахсдан олиниб, унинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган дивидендлар бўйича ҳамда экспорт қилувчи корхоналар учун солиқ ставкасига тузатиш киритиш бўйича имтиёзлар бекор қилингани акс эттирилди. Солиқ солинадиган база ва солиқ суммаси иккита сумма билан – 2018 йил I чораги учун алоҳида ва қолган сумма кўрсатилади. ЯСТ суммасини камайтирадиган ҚҚС ва Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинадиган, Ўзбекистондан ташқарида тўланган фойда солиғи суммалари ҳам худди шу тартибда акс эттирилади.
 
ЯСТ ҳисоб-китобига 4-илова «Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши» дивидендлар бўйича имтиёз бекор қилинишига оид изоҳ билан тўлдирилди. Бундай даромадлар акс эттириладиган 0203-сатр фақат 2018 йил I чораги якунлари бўйича тўлдирилади ва ҳисобот солиқ даври давомида ўзгаришсиз қолади.
 
ЯСТ ҳисоб-китобига 6-илова «Экспорт улушидан келиб чиқиб ягона солиқ тўлови ставкасига тузатиш киритиш» ҳам мазкур имтиёз бекор қилинганлиги муносабати билан фақат 2018 йил I чораги якунлари бўйича тўлдирилади ва ҳисобот солиқ даври давомида ўзгаришсиз қолади.
 
ЯСТ ҳисоб-китобига янги илова – 9-сон «Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари кўрсатиш бўйича ягона солиқ тўловининг қўшимча ҳисобланган суммасининг ҳисоб-китоб-маълумотномаси» қўшимча қилинди. Уни асосий фаолият тури автомобиль транспортида юк ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳисобланган юридик шахслар тўлдирадилар.
 
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб солиқ солиш тизимидан қатъи назар, битта транспорт воситасига ҳисоблаганда ушбу корхоналар томонидан тўланаётган солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларнинг жами миқдори якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу фаолият тури бўйича тўлаётган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаслиги керак (29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарорнинг 8-банди).
 
Ҳужжат 20.08.2018 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид