Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхонада ҳужжатларда кўрсатилмаган 730 млн. сўмлик товар аниқланди
Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, соғлом рақобатни кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Аммо айрим хўжалик субъектлари томонидан берилаётган имкониятлар ва яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш ўрнига, мўмай даромад орттириш мақсадида амалдаги қонунларни четлаб ўтишга уринишлар кўзга ташланмоқда.
Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Чуқурсой техник идора” чегара божхона пости ходимлари Фарғона вилоятидаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига Хитойдан келтирилган юклар ортилган контейнерни божхона кўригидан ўтказиш давомида навбатдаги божхона қоидабузарлигини фош қилишди.
Юк-кузатув ҳужжатларига кўра, контейнерда 34 тонна оғирликдаги велосипед покришкалари ортилган бўлиши лозим эди. Аммо божхона кўриги давомида контейнерда ҳужжатлардагидан ортиқча 25 минг 440 дона велосипед покришкалари ва ҳужжатларда умуман кўрсатилмаган 4 турдаги салкам 28 минг 680 дона узунлик ўлчаш асбоблари, салкам 20 минг дона электроизоляцион ленталар борлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга фуқаро Х.Ё.га тегишли мазкур товар-моддий бойликларнинг тахминий қиймати 730 млн. сўмдан ортар экан.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025