Жамият | 11:24 / 06.09.2018
4771
1 дақиқада ўқилади

“Қорадори-2018”. Ўрта Чирчиқда 8 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида 2018 йилнинг 26 август куни ички ишлар ходимлари томонидан “Қорадори-2018” тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Тадбир давомида Халқобод маҳалласида яшовчи Э.А.нинг уйи омборхонасидан 8 кг. 6,1 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситаси топилиб, далилий ашё сифатида олинди. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид