20:55 / 07.09.2018
18335

Энг бой хитойлик ишидан кетишини айтди 

Фото: Bobby Yip / Reuters

Энг бой хитойлик Жек Ма Alibaba компанияси раҳбари лавозимидан кетишга тайёрланаётганини ҳамда бундан кейин нима билан шуғулланишини маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди. 

Манинг айтишича, у борган сари кўпроқ вақтини хайрия ишлари ва саховатпешаликка ажратмоқда. Тадбиркор 2014 йилда Хитойда асосан таълим тизимини такомиллаштиришга қаратилган жамғармани ташкил қилган.

“Ўйлашимча, мен яқинда таълим беришга қайтаман. Бу мен Alibaba раҳбари бўлишдан яхшироқ қила оладиган ишдир”, деб айтган Ма. У 1999 йилда Alibaba ташкил этилгунгача, инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган.

Ма компанияни қачон тарк этиши ҳақидаги саволга ойдинлик киритмаган. “Сиз буни тез орада билиб оласиз. Мен Jack Ma Foundation’ни тайёрлаганман. Бу ишлар устида 10 йил иш олиб бордим”, деб айтган миллиардер.

Жек Ма Alibaba Group компанияси асосчиси ва раҳбари бўлиб, унинг бойлиги 39,6 млрд долларни ташкил қилади. 

Top