Light | 22:40 / 08.09.2018
46829
8 дақиқада ўқилади

Facebook ишламаяптими: унда сизга VPN ёрдам беради

Бугунги кунда интернет инсонлар ҳаётидан шу даражада чуқур ўрин олдики, одамлар интернет билан ухлаб, интернет билан уйғонишяпти. Тасаввур қилинг, яқинларингиз билан ҳар куни Facebook орқали ҳол-аҳвол сўрашасиз, фикр алмашасиз. Ва кутилмаганда у очилмай қолди. Сайт ўрнига экранда оппоқ саҳифа нур сочиб турибди. help-wifi нашри ана шундай пайтда хусусий виртуал тармоқ – VPNдан фойдаланиш кераклигини билдирмоқда.

VPN қандай ишлайди

Компьютер ўзининг аниқ IP-манзилига эга бўлиб, у орқали маълум бир сайтлар блокланади. VPN технологияси дастур ёки кенгайтма орқали ишлайди. VPN компьютер манзилини бошқа мамлакат серверидаги манзилга ўзгартириб қўяди.
Сўнгра провайдер блоклай олмайдиган ҳимояланган уланиш тармоғи яратилади. Натижада интернетдаги кириш имкони бўлмаган сайтга кириш мумкин бўлади.
Барча технология иккита қатламда ишлайди. Қатламларнинг биринчиси ички, иккинчиси ташқи тармоқдан иборат бўлади. Мазкур технология орқали уланганда, тизим тармоқни идентификация қилади, сўнгра авторизация учун сўров юборади. Бу технология бирор ижтимоий тармоқда авторизациядан ўтишга ўхшаб кетади, фақат бу ҳимояланган протокол орқали ва провайдер иштирокисиз амалга оширилади.

Виртуал тармоқларнинг ўзи ҳам бир нечта тоифага бўлинади. Энг асосий тоифалаш ҳимояланиш даражаси бўйича, яъни пуллик ва бепул VPN’дан фойдаланиш қай даражада хавфсиз эканлиги бўйича аниқланади.

Улар ўртасидаги фарқ ҳимояланган уланишда. Масалан, пуллик тизимлар PPTP, IPSec каби ҳимояланган протоколлар тақдим этади. Бепул VPN эса кўпинча фақатгина «ишончли» каналларни беради. Яъни бунинг учун тармоқ кучли ҳимояланган бўлиши керак, VPN эса ҳимоя даражасини кучайтириб беради.

VPN технологияси фойдаланувчиларга қуйида имкониятларни тақдим этади:  
- маълумотлар ҳимояси. Бу айниқса, бепул Wi-Fi орқали интернетга уланиб, кейин банк картаси ҳақидаги маълумотлар ўғирланганидан бошини чангаллаб қоладиганлар учун фойдали.
- тўлиқ махфийлик. Фойдаланувчи бирор сайтга кирганида, унинг ҳаракати провайдер серверида акс этади ва провайдер унинг интернетдаги саёҳати ҳақида батафсил маълумотга эга бўлади. VPN орқали кирилганида эса бошқа IP-манзил кўрсатилгани учун фойдаланувчининг қандай сайтларга кирганини аниқлаб бўлмайди.
- хорижий ресурслардан фойдаланиш имконияти.

Оддий браузерда VPN орқали сайтларга киришнинг икки йўли бор: 
- компьютерга VPN-клиент (дастур) ўрнатиш;
- браузерга кенгайтма ўрнатиш.

Компьютерга VPN-клиент ўрнатиш учун интернет орқали дастур, масалан «Betternet» кўчириб олинади. Сўнгра ўрнатиш файли орқали дастур компьютерга ўрнатилади. Ўрнатилган дастур ишга туширилиб, «Connect» ёзуви босилади ва бўлди, ҳаммаси тайёр. Фақат муаммоли жойи шундаки, дастур автоматик равишда тасодифий IP-манзилни тақдим этади ва мамлакатни танлашнинг имкони бўлмайди, аммо биргина тугмачани босиш орқали VPN’дан фойдаланиш мумкин бўлади. Яна бир минус тарафи – дастурни мунтазам равишда ишга тушириш зарурияти, аммо компьютер ёқилиши билан ишга тушиши мумкин бўлган дастурлар ҳам мавжуд.

Иккинчи усул – браузерга кенгайтма ўрнатиш. Бунинг минус тарафи фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш ва яна бир салбий жиҳат – кенгайтманинг кўпинча ўчиб қолиши. Аммо кенгайтмадан фойдаланиш жуда осон – браузердаги иконка босилади, керакли мамлакат ва profit танланади.  

Opera браузери учун бепул VPN


Аввало браузернинг охирги версияси ўрнатилган бўлиши лозим. Сўнгра «Меню» орқали созламалар («Настройки»), хавфсизлик («Безопасность») танланади ва VPN’ни ёқиш учун «Включить VPN» ёзувига белги қўйилади.



Мазкур хизмат бепул ҳамда чекланмаган трафик ва тезликка эга. Бундан ташқари, фойдаланиш ҳам қулай.  

Google Chrome учун VPN

Google Chrome браузери учун кўплаб VPN кенгайтмалар мавжуд. Уларни Google расмий дўконидан топиш ва ўрнатиш мумкин.  

Бунинг учун меню очилади, қўшимча ускуналар («Дополнительные инструменты») бўлимига ўтилади ва кенгайтмалар («Расширения») танланади.

Сўнгра «Ещё расширения» бўлими босилади. Шунда Chrome браузери учун кенгайтмалар жойлашган дўкон сайти очилади. Қидирув бўлимида VPN деб ёзилади ва кенгайтмалар рўйхати чиқади.


Ўрнатиш («Установить») тугмаси босилса кифоя, кенгайтма браузерга ўрнатилади. Сўнгра «Меню» тугмаси ёнида кенгайтманинг иконкаси пайдо бўлади.
 


Chrome учун айрим VPN кенгайтмалар:
Hotspot Shield. Бепул режим мавжуд. Истасангиз, 7 кун давомида пуллик версиясини синаб кўришингиз мумкин. Кенгайтмалар дўконининг қидирув тизимидан «Hotspot Shield» деб ёзиб топиш ва ўрнатиш мумкин.



Меню ёнида белги пайдо бўлади. Белги устига сичқонча кўрсаткичи босилади. Иш режими танланади (бепул ёки пуллик синов. Сўнгра уланиш тугмаси босилади. Уланиш амалга ошгач, белги яшил тусга киради.  


Қайси мамлакат орқали киришни истасангиз ўша мамлакатни танлашингиз мумкин. 

Touch VPN. Қидирув орқали топиб ўрнатилади, иконка босилади ва фаоллаштирилади.


Рўйхатдан ўтиш шарт эмас. 

Unlimited Free VPN - Hola. Қидирувда шунчаки «Hola» деб излаб топиш ва ўрнатиш мумкин. Иконкани босиш билан VPN орқали ишлаш фаоллаштирилади.


Яна бошқа кенгайтмалар: Browsec, friGate Light, TunnelBear (трафик чекланган бепул версияси), ZenMate, Betternet Unlimited Free VPN Proxy.

Mozilla Firefox браузери учун VPN кенгайтмалар

Mozilla Firefox браузерида ҳам ушбу кенгайтмани ўрнатиш мумкин.

Бунинг учун «Меню» орқали қўшимчалар («Дополнения») бўлимига кирилади.



Кенгайтмалар (расширения) бўлимида қидирув сатрида «vpn» ёки кенгайтманинг аниқ номи ёзилади ҳамда қидирилади. 


Пастдаги тегишли ҳавола орқали кенгайтмаларнинг тўлиқ рўйхатига ўтиш мумкин. Hotspot Shield кўчириб олиниши ва ёқилиши билан ишга тушади. Hoxx ва ZenMate кенгайтмаларида ишлаш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.


VPN ўрнатилганидан сўнг керакли сайтлар очилади. Агарда сайтнинг юкланиш тезлиги ёки кенгайтманинг ишлаши ёқмаса, бошқасини танлаб ўрнатиш мумкин.
Энди эса iOS ёки Андроид тизимида ишлашни кўриб чиқамиз.

Смартфон ёки планшетда VPN’дан фойдаланиш жуда осон – бунинг учун мобил иловалардан фойдаланилади. Фақат муаммо шундаки, айрим дастурлар root-ҳуқуқни талаб қилади, бу эса анчагина бошоғриқ иш, бунинг устига телефон ишдан чиқиши ҳеч гап эмас. Бундай ҳолатга йўлиқмаслик учун фақат root-ҳуқуқ талаб қилмайдиган дастурларни ўрнатиш керак бўлади.

Масалан, Android учун OpenVPN, iOS учун Cloak дастурини. iPhone ва iPad’да шунингдек, iOS учун бепул Opera VPN’дан фойдаланса бўлади.

Дастурни юклаш қийин эмас: Play Market ёки AppStore’дан илова смартфонга кўчириб олинади ва ўрнатилади. Сўнгра VPN фаоллаштирилади, профиль танланади (қаердан кирилиши, IP-манзил), кейин эса уланиш амалга оширилади. Интернетга VPN орқали кирилганини илованинг ўзи хабардор қилади.
 
Юқоридаги тавсияларимиз кейинги кунларда Facebook ижтимоий тармоғига киришда қийинчиликка дуч келаётган  ўқувчиларимизга ёрдам беради деган умиддамиз.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти