I чорак рекорд даражадаги фойда билан якунланди
Соф фойда 108,5 млрд сўмни ташкил этди — бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 397,5 фоизга кўп. Таққослаш учун: бутун 2024 йил давомида Octobank фойдаси 150,7 млрд сўмни ташкил этган — яъни, чорак йиллик натижа бутун йил якунлари билан деярли тенглашиб қолди.
Бошқа кўрсаткичлар:
• Активлар — 4,1 трлн сўм (+42,4% й/й);
• Капитал — 873,5 млрд сўм (+74,3% й/й);
• Фоизсиз даромадлар 1,3 трлн сўмдан ошди, улар бўйича харажатлар эса қарийб 1,1 трлн сўмни ташкил этди.
Иккита халқаро рейтингга эгалик — Moody’s ва S&P Global Ratings’дан
Бу иккита энг йирик халқаро рейтинг агентликлари. Moody’s рейтингни В3 даражасида, S&P эса В- даражасида белгилади; иккала ҳолатда ҳам прогноз «барқарор».
Moody’s баҳосига кўра, 2024 йил якуни бўйича Octobank юқори молиявий кўрсаткичларга ва капитал даражасига эга. Агентлик кейинги 12-18 ой давомида банкнинг молиявий аҳволи барқарорлигича қолишини кутмоқда. Янги маҳсулотларни ишга тушириш, мижозлар базасини кенгайтириш ва жорий кўрсаткичларни сақлаб қолиш билан Octobank рейтинги ошиши мумкин, дея хабар беради агентлик.
S&P’нинг «В-» рейтинги, банкнинг иқтисодий тебранишларга ўртача таъсирчанлик билан мажбуриятларни бажариш қобилиятини, «барқарор» прогнози эса келгуси 12−18 ой давомида жорий баҳонинг сақланиб қолишини кўрсатади.
Агентликлар бизнеснинг барқарорлигини, кучли капиталлаштириш даражасини, ортиб бораётган фойдалиликни ва рақамли стратегияни таъкидлаб ўтдилар.
«Бу Octobank учун биринчи халқаро рейтинг — ва кўриб турибмизки, банкимизнинг ривожланиш йўналиши тўғри танланган. Moody’s рейтинги бизга халқаро ҳамкорлар билан янада барқарор муносабатлар ўрнатишга ёрдам беради ва глобал бозордаги нуфузимизни оширади. Янги маҳсулот ва хизматларни йўлга қўйиш бўйича кенг кўламли режаларимиз бор ва бу келгуси йилларда банкимиз равнақининг асосий омили бўлади















