Жаҳон | 20:52 / 08.09.2018
4169
1 дақиқада ўқилади

Непалда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Фото: СС0 Public Domain

Ҳимолой тоғларида, Непалнинг марказий қисми устида Altitude Air компанияси вертолёти фалокатга учради. Бу ҳақда авиакомпания бошқарувчи директори Ним Нур Шерп маълум қилган. 

Himalayan Times нашри маълумотларига кўра, вертолёт маҳаллий вақт билан соат 8:18да Непал пойтахти Катмандуда қўниши керак бўлган, бироқ Дхадинг ҳудудида радарлардан йўқолиб қолган.

Қутқарувчилар воқеа жойида 6 кишининг жасадини аниқлашган, улар орасида вертолёт учувчиси, Непалнинг 3 фуқароси ва япониялик 68 ёшли алпинист бор.

Бир йўловчи – непаллик аёл омон қолган, у шифохонага етказилган. Маълум қилинишича, япониялик алпинист Непал тоғларига кўтарилаётганда гипоксия (кислород етишмаслиги) сабабли ўзини ёмон қилган. Шу сабабли уни Катмандуга вертолётда етказишга қарор қилинган. 

Мавзуга оид