Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абхазия бош вазири автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди
Фото: Sputnik
Абхазия бош вазири Геннадий Гагулия 8 сентябрь кечки вақт содир бўлган автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Гагулия 71 ёшда бўлган. Бу ҳақда Абхазия вазирлар маҳкамаси матбуот котиби Диана Зантария маълум қилган.
Унинг маълум қилишича, Гагулия шифохонага бориш йўлида ҳали тирик бўлган. Таъкидланишича, Гагулия кетаётган ҳукумат кортежи Сочидан Абхазияга йўл олаётган бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Гагулиянинг ҳайдовчиси ва тансоқчиси ҳам жабр кўрган, бироқ жиддий жароҳат олишмаган.
ЙТҲ ҳақида маълумот тахминан соат 23.10да олинган. Тахминларга кўра, бошқа машина бош вазир машинаси билан тўқнашиб кетган. Тўқнашувга Хажарат Тарсман исмли ҳайдовчи сабаб бўлган. Маълумотларга кўра, ЙТҲ сабабчиси наркотик модда таъсири остида бўлган.
Гагулия Абхазия вазирлар маҳкамасини 2018 йил апрелдан бошқариб келган. У бу лавозимни 1995-1997 ва 2002-2003 йилларда ҳам эгаллаган.
Абхазия ҳукумати сайтида маълум қилинишича, Гагулия ўлимидан олдин Сурияга расмий ташриф билан борган.