Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда “Ласетти” зовурга тушиб кетди
“Дамас” автомашинаси иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга кескин чиқиб юбориб, асосий йўлдан келаётган “Ласетти” автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида “Ласетти” ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотган.
Андижон вилояти Жалақудуқ туманида икки машина тўқнашуви оқибатида улардан бири йўл четидаги зовурга тушиб кетди.
Хабар қилинишича, воқеа 10 май куни соат 16:20ларда Жалақудуқ тумани “Беш карам” МФЙ ҳудудидан ўтган D-138 автомобил йўлида содир бўлган.
Ҳайдовчи М.Н. ўзининг “Дамас” русумли автомашинасида иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга кескин чиқиб юбориб, асосий йўлдан келаётган “Ласетти” автомашинаси билан тўқнашган.
“Ласетти” ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиши натижасида машина йўл четидаги зовурга тушиб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, автомашиналар техник шикастланган.
Ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ЙҲХГ ходими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026