Жаҳон | 19:50 / 09.09.2018
18601
1 дақиқада ўқилади

Косовода Сербия президенти кортежи йўли тўсилди

Фото: Getty Images

Ўзини Косоводаги уруш фахрийлари деб атовчи 200 га яқин киши Сербия президенти Александр Вучич ташриф буюрмоқчи бўлган Баня қишлоғига йўлни тўсиб қўйишди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.  

Намойишчилар қўлида “Вучич Косоводаги жиноятлар ва ваҳшийликлар учун жавоб бериши керак”, “Вучич ўтмайди” деган ёзувли плакатлар бўлган. Улар президент кортежи ўтишига халақит қилиш мақсадида йўлларда шиналарни ёқиб юборишган.

Вучич ва Косово президенти Хашим Тачи икки давлат ўртасидаги зиддиятни батамом ҳал қилиш учун чегараларни ўзгартириш ғоясини муҳокама қилишмоқда.

Аввалроқ Вучич Сербия миллий хавфсизлиги кенгаши йиғилишини ўтказган ва унда Косово билан муносабатлар кескинлашиши хавфи муҳокама қилинган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид