Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tashkent City қурилишида энг баланд кранни тошкентлик қиз бошқармоқда
Тошкентлик Наргиза Арсланова 3 ойдан буён Tashkent City бизнес марказини бунёд этиш ишларида қатнашмоқда. Қурилишдаги энг баланд кранни бошқараётган қиз, қийинчиликларга қарамай, виждонан меҳнат қилаётганини ҳамкасбларининг у ҳақда билдирган фикрларидан билиб олиш мумкин.
Наргизанинг айтишича, бу ишда саломатлик муҳим ўрин эгаллайди: қон босими жойида, кўз нурлари ўткир бўлиши ва баландликдан қўрқмаслик талаб этилади. У кранни 125 метр баландликдан туриб бошқаришини ҳисобга олиб, саломатлик борасида айни ҳақиқатни айтаётганига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Мутахассислиги бўйича дастурчи бўлишига қарамай, ўзини айнан ушбу соҳада топган маъсулиятли касб эгаси буни Худо томонидан берилган мукофот сифатида билади.
«Аввалбошида қийинчилик бўлган. Кран бошқаришга ўқиб чиққанимдан сўнг маълум объектларда ёрдамчи вазифасида ишладим ва етарли тажриба тўплагач, менга ҳам бу улкан машина бошқарувини ишониб топшира бошлашди. Тўғри, бу ҳолат кўпчиликка ғалати бўлиб кўриниши мумкин, лекин мен бу касбни танлаганимдан фахрланаман. Ўзимни бахтиёр ҳис этяпман» – дейди Kun.uz мухбирининг саволларига жавоб берган суҳбатдош.
Маълумот учун, айни пайтда Tashkent City қурилишида 1000 дан зиёд ишчилар меҳнат қилмоқда. Мажмуанинг умумий ҳудуди 800 минг квадрат метрни ташкил этади, умумий қиймати эса 1 млрд доллардан кўпроқ. Лойиҳани 5 йил ичида бунёд этиш режалаштирилган. Ушбу бизнес марказда баландлиги 40 қаватгача бўлган бинолар, беш юлдузли меҳмонхоналар, кўргазма заллари, турар жой комплекслари ва автотураргоҳ ҳудудлари жойлашади.
Мавзуга оид
20:31 / 10.11.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уй лифтларида 37 мингдан ортиқ носозлик қайд этилди
11:22 / 11.09.2025
Чилонзорда минорали кран қулади: хавфсизлик ва одамлар тақдири охирги ўриндами?
11:38 / 09.09.2025
Чилонзордаги қурилиш объектида минорали кран қулаб тушди
10:17 / 27.03.2025