Ўзбекистон | 18:25 / 11.09.2018
22894
2 дақиқада ўқилади

Автомобилга ишончномалар ваколатларни бошқа шахсларга ўтказиш ҳуқуқи билан берилиши мумкин

Фото: Sputnik

Транспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этишга ваколатларни расмийлаштириш қоидаларига киритиладиган ўзгартиришлар муҳокамага қўйилди.
 
Norma’нинг ёзишича, бошланишига 2001 йилдан амал қилаётган 2 та тақиқни бекор қилиш таклиф этилмоқда:

• автомототранспорт воситаларига нисбатан ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни нотариал расмийлаштиришга бўлган тақиқ - айни пайтда бу ишончнома бўйича жисмоний шахсга тегишли бўлган транспортни бошқарадиган ҳар бир шахсга ишончнома фақат мулкдор томонидан берилади;
• Ўзбекистон резидентлари бўлмаган шахсларга автомототранспорт воситалари ижара шартномаларини нотариал расмийлаштиришга бўлган тақиқ – бу тақиқ бўйича айни пайтда чет эллик фуқаролар автомобилларни ижарага ололмайдилар.
 
Бундан ташқари, енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш хизматларини кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахслар ўртасида 30 кунгача бўлган муддатга автомобилнинг ижара шартномасини мажбурий нотариал тасдиқлаш бекор қилинганлиги муносабати билан бундай шартномаларни ЙҲХДХ органларида ҳисобга қўйиш талаб этилмаслигини белгиловчи аниқлаштиришни киритиш таклиф этилмоқда.
 
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Мавзуга оид