Light | 11:01 / 11.09.2018
31199
2 дақиқада ўқилади

Чой ҳақида эшитган-эшитмаганимиз қизиқ маълумотлар

Фото: Pixabay

Camellia sinensis чой дарахти маъносини англатади. Албатта, унинг ўлчами одатий дарахтларга қараганда анча кичик, чунки барглари доимий равишда терилади.

Ҳеч бўлмаганда 1 кг чой тайёрлаш учун камида 4 кг барг йиғиш керак бўлади.

Таққослаш учун, ўртача ҳар бир йиғувчи кунига 30 кг барг теради.

Фото: Pixabay

Хитой, Ҳиндистон, Шри-Ланка – чойнинг ватани.

Бироқ мустамлакачилар уни Африкага олиб келишга ҳам улгуришган. Эндиликда оммабоп маҳсулот бу ерда ҳам ишлаб чиқарилади.

Деярли XVII асргача Европа мамлакатлари бу ичимлик ҳақида билишмаган. Саломатлиги ҳақида доимий равишда қайғурган Людовик XIV сабаб пайдо бўлди.

Фото: Pixabay

Аксинча, Карл II чой кенг тарқалмаслиги учун чой ишлаб чиқарувчилар ва сотувчиларни катта солиқларга тортган.

Англияда чой севимли ва машҳур ичимликка айланди. Айниқса қора чой севиб истеъмол қилинади.

Қора чой ишлаб чиқаришни қалбакилаштириш мушкул эди. Доимий равишда бунга қўл уришга уринишган. XVIII аср бошида Томас Твайнинг Лондонда чой савдоси билан шуғулланадиган савдо нуқтасини очишга қарор қилди. Айнан шу сабаб маҳсулот оммалашди.

Фото: Pixabay

XIX асрда ушбу ичимлик ҳар бир оила, ҳатто Буюк Британия армияси рационида ҳам бўлган.

Денгизчилар уни овқатдан кейин ром ўрнига ичишган.

Мавзуга оид