Жаҳон | 07:29 / 11.09.2018
4408
1 дақиқада ўқилади

Ливия соҳиллари яқинида сентябрда 100дан кўпроқ муҳожир ҳалок бўлди 

Фото: AP/ Anna Surinyach

Сентябрь бошида Ливия соҳиллари яқинида қайиқ чўкиши оқибатида 100 дан кўпроқ муҳожир ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Чегара билмас шифокорлар” маърузасида маълум қилинган.

Маълум қилинишича, 1 сентябрь эрталаб Ливия соҳилларидан ҳар бирида 160 дан кўпроқ киши бўлган иккита резина қайиқ денгизга чиққан. Улардан бирининг мотори ишламай қолган, иккинчиси эса сузишда давом этган, бироқ кўп ўтмай шамолга учраган. Ундан қутқарувчилар 55 кишини қутқариб олишга муваффақ бўлишган. Ҳаммаси бўлиб 276 киши қутқарилиб, 2 сентябрда Триполидан 120 км узоқликдаги Хомс шаҳрига етказилган.

Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, 2018 йил бошидан 5 сентябргача давр мобайнида Европага денгиз йўли билан етиб келган муҳожирлар 72 минг кишини ташкил қилди. 1565 киши Ўрта ер денгизига ғарқ бўлган. 2017 йилнинг шу даврида Европага 125 мингдан кўпроқ муҳожир етиб келган, 2561 киши чўкиб кетган.   

Мавзуга оид