Ўзбекистон | 14:12 / 11.09.2018
26406
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Тожикистон алюминий заводига боради

Фото: ASIA-Plus

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида 27-28 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган МДҲ давлат раҳбарлари саммитида иштирок этиш доирасида тожикистонлик металлурглар шаҳри - Турсунзодага ташриф буюради. Бу ҳақда «АП» Тожикистон ҳукуматидаги манбага асосан хабар қилмоқда.

Кутилишича, Ўзбекистон раҳбари «Тожикистон алюминий компанияси»нинг фаолияти билан танишади. Нашр маълумотларига кўра, Мирзиёев билан биргаликда заводга Беларусь президенти Александр Лукашенко ҳам ташриф буюради.

Президентлар республикада токчи соҳибкор деҳқонлар сифатида машҳур бўлган Камол Ҳожи Мадумаров ва Неъмат Ҳожи Усмоновларнинг деҳқон хўжаликларига ташриф буюришади.

Шу билан бирга, президентнинг ташрифи арафасида Душанбе-Турсунзода автомобиль йўли бўйида жойлашган барча уйларнинг ташқи қисми таъмирланмоқда. Душанбе ҳокими маъмуриятидан «АП»га маълум қилишларича, аҳоли ҳам, шаҳар бюджети ҳам бунинг учун пул сарфламаяпти. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тожикистонга амалий ташриф билан бориши хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид