Жамият | 14:05 / 12.09.2018
16125
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Модуль эко-кабиналар - бизнесни кенгайтириш учун қулай бўлган воситалардир

«VortexLine» МЧЖ компанияси туркиялик ишлаб чиқарувчидан EcoSystems модуль тизимларни, юқори сифатга эга конструкцияларни таклиф қилади.1

Фото: VortexLine

Мобил йиғма эко-кабина савдо шохобчаларини, мобил ҳожатхоналарни, қўриқлаш кабиналари, кассаларни деярли исталган жойда, тезда ишга тушириш имконини беради. У туризм ва бошқа соҳалардаги бизнес учун жуда қулай бўлган ускунадир.

Фото: VortexLine

Эко-кабиналар буюртмачига маъқул ўлчамларда, жиҳозланиши ва эксплуатация қилиш режалаштирилаётган соҳасига боғлиқ равишда йиғиб берилади. 

Эко-кабина - бу йиғма конструкция бўлиб, уни ташиш, монтаж ва демонтаж қилиш, шунингдек тозалаш жуда ҳам қулайдир. Кабинанинг ўлчами мижоз талабларига боғлиқ равишда ўзгариб туради. Унинг ичига электр ва телефон розеткаларини, ёритиш мосламаларини, сантехника воситаларини ўрнатиш мумкин.  

Фото: VortexLine

Эко-кабина модуль тизимлари шиша толалари билан мустаҳкамланган бир неча қаватли алоҳида пластикдан тайёрланган. Қаватлар оралиғидаги бўшлиқ қаттиқ пенополиуретан билан тўлдирилган. Кабиналар занг ва коррозияга чидамли. Барча материаллар сертификатга эга ва атроф-муҳит учун хавфсиздир. 

Эко-кабиналар шовқин ва иссиқликни ўтказмаслик хусусиятига эга. Шунинг учун ходимлар унинг ичида ҳар қандай об-ҳаво шароитида ишлаши мумкин. Герметикли туташ жойлари эко-кабиналарни намдан ҳимоя қилади, барқарор конструкция эса кучли шамолга бардош бера олади. Модуль эко-кабинани эксплуатация қилиш осон, уни ювиб, тозалаб чиқиш кўп вақт олмайди ва махсус асбоб-ускуналарни талаб қилмайди.

Фото: VortexLine

Эко-кабиналар шаҳарнинг одам гавжум бўлган кўчаларида савдо шохобчаларининг муқим нуқтасини, киоска ёки озиқ-овқат дўконини, касса нуқталарини, жамоат ҳожатхоналарини ташкил этиш, қўриқлаш пунктини очиш ва бошқа кўплаб вазифалар учун мос келади. Шунингдек, улардан ўз ҳовлингизда кичик омборхона ёки болалар ўйинлари учун мўлжалланган ёпиқ уйча сифатида фойдаланишингиз мумкин. 

Фото: VortexLine

Модуль конструкциялари аллақачон Тошкент шаҳри боғларида, савдо нуқталарида, шунингдек шаҳарнинг пиёдалар йўлларида ўрнатилган:

«Ашхобод» боғидаги кассалар ва унчалик катта бўлмаган дўконлар;

Мирзо Улуғбек номидаги боғ ва Ecobozor бозоридаги кассалар ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталари;

Байналмилал кўчасидаги жамоат ҳожатхоналари;

Тошкентдаги савдо марказлари ва марказий кўчаларидаги ички ишлар идоралари бўлинмаларининг қўриқлаш пунктлари.

Фото: VortexLine
Фото: VortexLine
Фото: VortexLine
Фото: VortexLine
Фото: VortexLine

Ушбу соҳада кўп йиллик тажрибага эга бўлган «VortexLine» МЧЖ компанияси туркиялик ишлаб чиқарувчидан модуль тизимларни тақдим этади. EcoSystems модулларини, юқори сифатга эга конструкцияларини аллақачон Тошкентда ва мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларида сотиб олиш имконияти мавжуд. 

Қўшимча ахборотни қуйидаги телефонлар бўйича олиш мумкин:

+99871 203 0000

+99897 768 7097

Реклама ҳуқуқи асосида