Фан-техника | 19:04 / 14.09.2018
76634
6 дақиқада ўқилади
Реклама

UMS абонентлар учун бепул суҳбатни йўлга қўйди

Қайси абонент кўп гаплашиб, маблағни тежашни орзу қилмайди, дейсиз? UMSʼнинг янги ва амалдаги абонентлари учун энди бу хомхаёл эмас!

Ойига қанча дақиқа гаплашибман-у, қанча маблағ сарфлабман, деб ҳисоблашни четга суриб қўйиш вақти келди. Ахир 14 сентябрьдан янги имкониятлар даври бошланмоқда. Энди тариф режасидан қатъий назар чексиз суҳбатлашиш учун UMS абоненти ёки корпоратив мижозига айланиш кифоя! Бу Ўзбекистон аҳолиси учун ноёб имконият!

Фото: UMS

Ҳамюртларимиз телефонда жуда кўп гаплашишади ва шунга яраша харажат ҳам қилишади. Буни инобатга олган ҳолда UMS мобил оператори 2016 йилдан бошлаб доимий ишлайдиган “Super 0” хизматини ишга туширган ва ўз абонентларига тармоқ ичида бепул суҳбатлашиш имконини яратган эди.

Энди эса компания Ўзбекистон аҳолисига ҳақиқатдан долзарб ва керакли совғани тақдим этмоқда. “Мутлақо чексиз!” хизматини ёқиб олган абонентлар 3 ой давомида мамлакатимизнинг барча уяли алоқа операторлари ва шаҳар рақамларига чексиз қўнғироқ қилишлари мумкин, шунингдек, уларга бонус сифатида ҳар 1000 МБ бепул тақдим этилади! Хизматни ёқиш ёки ундан фойдаланиш учун ҳеч қандай тўловлар йўқ!

Бунга ишониш қийин бўлиши мумкин, лекин UMS компанияси буни амалга оширди! Ушбу акция эълон қилинишидан аввал кенг миқёсда реклама кампанияси бўлиб ўтиши ва унда “Ўзбекистонда илк бор!”, “Эски қарашларни ўзгартирамиз” ва “Чегараларни олиб ташлаймиз” фикрлари кенг тарғиб қилиниши бежиздан эмас. Аҳоли барча қўнғироқлар бепул бўлиши фикрига ишонқирамай қараши мумкин, лекин UMS чексиз суҳбатдан ҳар бир инсон завқланиши мумкинлигини намойиш қилмоқда.

Ушбу таклифдан фойдаланиш учун жисмоний шахс ва корпоратив мижозларга мўлжалланган тариф режаларидан бирига уланиб, UMS абонентига айланиш керак. Ушбу тариф режалар қаторида ойлик абонент тўловига эга “Optimal”, “Optimal+”, “Qulay”, “Qulay+”, “Premial”, “Ideal”, йиллик абонент тўловига эга “Qulay Yillik”, “Qulay Yillik+”, “Premial Yillik”, “Ideal Yillik”, ҳудудий “Chilla” ҳамда корпоратив “Corporate 777”, “Corporate Maxi”, “Corporate Ultra”, “Corporate” тарифлар бор. UMS га уланиш учун республика бўйича компанияга қарашли кўплаб офислар ва тижорат ҳамкорлари савдо шохобчаларига мурожаат қилиш керак, холос.

Компания амалдаги абонентларни, яъни ҳар хил даврларда UMS ни ўз ишончли оператори сифатида танлаганларни ҳам унутгани йўқ. Улар юқорида кўрсатилган тариф режаларида бепул суҳбатлашиш хизматини улаш учун *165*1# USSD-буйруғидан фойдаланишлари керак.

Айтиб ўтиш жоизки, “Мутлақо чексиз!” акцияси “VIP”, “VIP Yillik”, “Corporate VIP”, “Corporate Perfect” тариф режаларида ҳам амал қилади. Ушбу тарифларда суҳбатлашиш аввалдан бепул эканлигини кўпчилик яхши билса керак. Ҳозирда эса, акция шартларига кўра, бу тарифлардан фойдаланаётган абонентлар қўшимча 1000 МБ бонусга эга бўлишлари мумкин.

“Ўзбекистон аҳолиси абонентимизга айланиб, мамлакат бўйича чексиз ва бепул суҳбат қилиши учун шароит яратдик. Бу ҳолат Ўзбекистон мобил алоқа бозори тарихида биринчи марта бўлмоқда ва коммуникацияларнинг янги даврини очиб бермоқда. Акция бўйича нафақат дақиқалар, балки ҳар ой 1000 МБ дан бепул берамиз. Умид қиламизки, ушбу таклифимизни аҳоли қўллаб-қувватлайди ҳамда ҳар бир инсонга маъқул келадиган янада қулайроқ хизматларни жорий қилишга бизни илҳомлантиради. Бир нарсани алоҳида таъкидлаб этмоқчи эдим. Рақамини ўзгартириш ва эски контактларини йўқотиб қўйишдан қўрқаётган абонентлар учун UMSʼнинг “Менинг янги рақамим” хизмати ишлаб турибди. Унинг ёрдамида абонентнинг эски рақамига қўнғироқ қилганлар унинг янги рақами ҳақида хабар топишади”, - дея, изоҳ берди “UMS” МЧЖ маркетинг бўйича директори Эльмир Габдеев.

Ўзбекистон бўйича қўнғироқларга мутлақо чексиз дақиқалар бундай қулай шартларда ва тариф режаларига боғланмаган ҳолда тақдим этилиши – мамлакат телекоммуникация бозори учун умуман янги ҳолатдир. Ўз стратегик ривожланишининг яна бир чўққисига чиққан UMS компанияси йил якунигача бир қатор эксклюзив таклиф ва янгиликларни тайёрламоқда

Сайт: www.ums.uz

UMS компанияси ҳақида:

“Universal Mobile Systems” МЧЖ компанияси – 4G LTE, UMTS ва GSM стандартларида мобил алоқа ва мобил Интернетдан фойдаланиш хизматларини кўрсатувчи Ўзбекистон телекоммуникация корхонаси. Компания 2014 йилнинг 1 декабрида тижорий фаолият бошлаган. Компания таъсисчиси – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение” ДУК.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид