Фан-техника | 16:52 / 17.09.2018
10334
2 дақиқада ўқилади

Америкалик аёлнинг Samsung Galaxy Note 9 смартфони ёниб кетди

Фото: Shutterstock

Америкалик Диана Чунг ўзига тегишли Galaxy Note 9 смартфони ёниб кетгани учун Samsung’ни судга берди, деб ёзмоқда The New York Post.

Хабар қилинишича, ҳодиса 3 сентябрь куни Лонг-Айлендда юз берган. Чунг қўлидаги смартфон қизий бошлагач, уни сумкасига солган. Бир оздан сўнг чийиллаган овоз эшитилган ва сумка ичидан тутун чиқа бошлаган. Аёл сумка ичида пайдо бўлган оловни зўрға ўчирган. Унинг айтишича, смартфон «сумка ичидаги ҳамма нарсани йўқ қилган» ва у зарарни қоплашларини талаб қилмоқчи.

«Биз Galaxy Note 9 билан бундай ҳолат юз бергани ҳақида мурожаат олмадик ва ҳозирда бу бўйича суриштирув олиб бормоқдамиз», — деган компаниядагилар.

2016 йил октябрда Samsung компанияси ўз-ўзидан ёниб кетиш ҳолатлари содир бўлганидан сўнг бутун дунё бўйлаб Galaxy Note 7 смартфонлари сотувини, кейинроқ ишлаб чиқарилишини тўхтатганди. Кейинчалик компания аккумулятор билан боғлиқ муаммолар бартараф этилган смартфоннинг янги версиясини чиқарганди.

Мавзуга оид