Қирғизистон ТИВ: Ўзбекистон билан давлат чегараси яна 10 фоизга мувофиқлаштирилди
Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегараси яна 10 фоизга мувофиқлаштириб олинди. Бу ҳақда Бишкекдаги брифингда Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, бундан аввал Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарани 85 фоизга мувофиқлаштириб олиш тўғрисидаги битимни имзолаган.
«Ўзаро тушуниш мамлакатларимиз ўртасида яхши. Сўнгги музокаралар давомида маълум бир участкалар бўйича келишувларга эришилди, бу ҳақда аниқ ниманидир айта олмайман. Бироқ, иш 10 фоизига қадар якунланди, музокара гуруҳлари томонидан тегишли баённомалар расмийлаштирилмоқда. Бу узоқ жараён», - деди у.
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегарани делимитация ҳамда демаркация қилиш бўйича музокаралар бош вазирлар ўринбосарлари ҳамда комиссиялар даражасида давом этмоқда.
«Бу йил бош вазирлар ўринбосарлари даражасида иккита учрашув ва комиссиялар даражасида 3-4та учрашув ўтказилди. Яхши силжишлар бор», - деди у.
Мавзуга оид
18:49 / 20.09.2024
Қирғизистонда коррупционерлар ва уларнинг қариндошларига давлат лавозимида ишлаш тақиқланади
22:04 / 16.09.2024
Қирғизистондан Ўзбекистонга от уюрини ноқонуний ҳайдаб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
14:40 / 16.09.2024
Германия чегараларида умумий танланган назорат жорий этиляпти
20:33 / 14.09.2024