Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Қозон ва Омск шаҳарларига автобус қатнови йўлга қўйилади
Ўзбекистонда Тошкент — Омск ва Тошкент — Уфа — Қозон йўналишлари бўйича мунтазам автобус қатновларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб EADaily хабар берди.
Нашрнинг хабар беришича, 14 сентябрдан Тошкентдан Нижний Новгородга дастлабки давлатлараро автобус қатнови йўлга қўйилди.
Рейслар бир ҳафтада бир марта амалга оширилади, автобус 3 минг километрлик масофани 61 соат ичида босиб ўтади.
Бир томонга чипта нархи 60 доллардан ортиқроқ (500 минг сўм атрофида), Нижний Новгороддан Тошкентга эса 87 долларга яқин (700 минг сўмга яқин) бўлади.
Тошкент ва Омск ўртасидаги масофа 2160 километр бўлиб, бу масофани тўхтовсиз юрилганда 29 соат ичида босиб ўтиш мумкин.
Мавзуга оид
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
22:38 / 23.05.2026