20:04 / 19.09.2018
15461

Бу технологияларни кутиш барибир бефойда

Цивилизация шахдам қадамлар билан олға силжимоқда. Ўтган асрнинг 60-80-йилларида фантастик фильмларда намойиш этилган кўп буюмлар тез орада кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланади. Бироқ бари у қадар осон эмас. Ҳеч қачон пайдо бўлмайдиган технологиялар ҳақида ҳикоя қиламиз.

Фото: Fotolia

Одам телепортацияси

Албатта, фотонлар телепортацияси содир бўлди. Бироқ одам билан бундай бўлиши тасаввурга сиғмайди. Бу телепортация тамойили билан боғлиқ. Одамни бошқа вақтга жойлаштириш учун уни бир неча қисмларга ажратиб, нусха олиш керак. Ана ўшанда сиз эмас, сизнинг нусхангиз жойланади. Аслини эса йўқотиш керак бўлади. Бундан ташқари, жараён жуда мураккаб. Чунки агар телеоператор битта молекулага адашиб нотўғри йиғса, нима содир бўлиши, нусхангиз сизнинг ўзингиз бўлиш бўлмаслиги номаълум.

Фото: Warner Bros. & Dreamworks Pictures

Вақт машинаси

Бу энг машҳур фантастик технологиялардан бири бўлса керак. Бироқ яна камида миллион йилдан кейин ҳам бу технологиядан фойдаланиш имконияти бўлмаса керак. Гап шундаки, бу каби вақтлараро саёҳат учун қора нуқта ва юлдуз энергияси зарур бўлади.

Фото: Fotolia

Фикрларни ўқий олиш

Бу ердаги муҳим жиҳат: одам мияси жуда мураккаб. Албатта, технологиялар образ ва туйғуларни ўқий олади. Бироқ фикрларимиз мия бўйлаб жуда “тартибсиз” жойлашган. Айнан шунинг учун ҳам бу технология имконсиз: у мия анатомиясига зид.

Фото: Fotolia

Доимий двигатель

Доимий двигатель – ишни қувват сарфламасдан бажариб, барини иссиқликка айлантиради. Бу термодинамиканинг биринчи ва иккинчи қоидасига зид бўлган буюм. Энергия ҳеч нарсадан пайдо бўлмайди. Бундан ташқари, борлиқда энтропия доимо ўсиб боради. Шунинг учун физика нуқтаи-назаридан доимий двигателнинг мавжуд бўлиши имконсиз.

Илм-фан нуқтаи имконисиз бўлган қандай технологияларни биласиз?

Top