Жаҳон | 09:51 / 19.09.2018
6990
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШ давлат қарзига йўналтирилувчи маблағни 7,7 млрд долларга қисқарди

Фото: David Gray/Reuters

Хитой ҳукумати АҚШ давлат қарзига йўналтирилувчи маблағларни қисқартириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» Қўшма Штатлар Молия вазирлигига асосан хабар бермоқда.

Идора маълумотига кўра, Хитой июль ойида давлат қарзига омонатларни 7,7 млрд долларга қисқартирди, бироқ йўналтирилувчи маблағлар бўйича етакчиликни ўзида сақлаб қолди. Пекин Қўшма Штатларнинг қиймати 1,171 трлн доллар бўлган облигацияларига эгалик қилади.

Таъкидланишича, Америка давлат қарзига йўналтирилувчи маблағлар бўйича иккинчи ўринни Япония 1,0355 трлн долларлик кўрсаткич билан эгаллайди, учинчи - Ирландия ($300 млрд.).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Хитойдан товарларга қўшимча божлар жорий этилишини эълон қилганди. 

Мавзуга оид