Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар темир йўл компаниялари раҳбарлари ўзаро музокара ўтказди
19 сентябрь куни Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар темир йўллари маъмурияти раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур учрашув Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил июнь ойида Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг учрашувидаги ташаббуси билан ўтказилди.
Унда Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия ва Тожикистон темир йўллари маъмуриятлари раҳбарлари иштирок этди.
Шунингдек, мажлисда ШҲТда кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь ва Монголия темир йўллари раҳбар ва мутасаддилари, ШҲТ мулоқот бўйича ҳамкори Озарбайжон темир йўллари раиси, ШҲТ Бош котиби ўринбосари Се Сяоюн қатнашди.
Ушбу учрашувда транспорт хизматлари бозорини кенгайтириш, темир йўл соҳаси имкониятларини шакллантириш, божхона ҳужжатларини расмийлаштириш, тариф сиёсати бўйича музокалар олиб борилди. Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудида янги иқтисодий халқаро коридорларни яратиш, денгиз портларига чиқиш имкониятлари хусусида ҳам сўз юритилди.
Логистик марказлар тизимини яратиш ва ундан кенг фойдаланиш, ШҲТга аъзо давлатлар экспорт ва импорт юкларини жаҳон бозорларига олиб чиқиш жараёнида кўрсатилаётган хизматларни яхшилаш масалалари кўриб чиқилди. Тадбирда темир йўл транспорти инфратузилмасида хорижий инвестицияларни жалб қилиш, халқаро молия тизимлари иштирокида янги темир йўл транспорт коридорларини яратиш, юк ташиш имкониятларини оширадиган, муҳими, денгиз портларига чиқишни таъминлайдиган янги лойиҳаларни ишга тушириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
20-21 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган халқаро конференция якунида соҳага оид ҳужжатлар имзоланади. Мазкур ҳужжатлар транспорт инфраструктурасининг ривожланишини ижобий шаклланишига, йўл қурилиши ва транспорт-логистик марказлар яратилишига хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
22:45 / 10.11.2024