Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Parkent Plaza’даги иккинчи уй ҳақида баъзи маълумотлар ошкор этилди
Parkent Plaza'даги иккинчи уй ҳақида баъзи маълумотлар ошкор этилди. Бу анча кутилмаган маълумотлар бўлиб чиқди.
Маълум бўлишича, иккинчи уй Паркент кўчасида, “Корзинка Авиатор” ёнида жойлашади. Ушбу кўчага яқин жойда уч даражадан иборат кўприк қурилмоқда, шундан сўнг идеал транспорт ўтказгичи юзага келади. Шунингдек, метро қурилиши ҳам бошланган ва айни вақтда жадаллик билан олиб борилмоқда.
First Developing Group компанияси маълумотига кўра, уйнинг қурилиш ишлари LEED сертификати стандартлари бўйича амалга оширилади. Компания яшил қурилиш соҳасида биноларни баҳолаш ва сертификатлаштириш усули - LEED бўйича Ўзбекистондаги биринчи ташкилотдир.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу компания уй-жой мажмуалари бўйича ҳам Мустақил давлатлар ҳамдўстлигида энг етакчилардан бири саналади.
Яшил қурилиш, экологик тоза, эко қурилиш - бу атроф-муҳитга минимал таъсир кўрсатувчи қурилиш туридир. Унинг мақсади бино сифати ва ички муҳитнинг қулайлигини сақлаб қолиш ёки янада оширишдан иборат. Шунингдек, ҳаво сифати бўйича бутунлай ўзгача, янги, қулай шароитлар яратилади. Шаҳар инфратузилмасига юклама анча пасаяди.
Муҳими - 30 фоизгача маблағни тежаб қолиш имконияти, таклифнинг чекланганлиги ва йирик инвесторларнинг алоҳида дастур бўйича эҳтимолий иштироки.
Янги уйнинг йўлаклари жуда кенг бўлиб, қаватлар ва хонадонларни танлаб олишда катта танлов бор. Хонадонлар нархлари ҳамёнбоп, уларни қуриш бўйича барча белгиланган муддатларга амал қилинмоқда.
Ҳозирча лойиҳада Франция ва Россиядан келган мутахассислар иштирок этмоқда. Компанияда Қозоғистондаги қурилиш ишларида жуда катта тажриба бор. Энг кичик жиҳатларгача эътибор қаратилади ва ҳамма нарсаси тайёр, ўта қулай турар-жой мажмуаси тақдим этилади. Компанияда хонадонларни таъмирлаш бўйича мутахассислар ҳам бор.
First Developing Group компанияси томонидан қурилаётган Parkent Plaza турар-жой мажмуаси барча замонавий қурилиш талабларига мос равишда барпо этиляпти. Яшил ҳудуд, болалар учун махсус майдонча ва фаввора - буларнинг бари хонадон эгаларига янада қулайлик ва яхши кайфият улашади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:00 / 31.08.2019
Тошкентда тўла таъмирланган янги хонадонлар энди барча учун қулай нархларда. FDG'дан байрамона таклиф!
15:24 / 15.11.2018
Parkent Plaza жамоаси ҳайратда қолдиради!!!
13:39 / 16.04.2018
Parkent Plaza’дан акция: уй харид қил ва 15 фоизгача чегирмага эга бўл
12:40 / 20.12.2017