Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев янги тузилма ташкил этишни таклиф қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатларининг транспорт коммуникациялари бўйича минтақавий кенгаш ташкил этишни таклиф қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг «Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва амалга оширилмаган имкониятлар» конференцияси иштирокчиларига мурожаатида айтилади.
«Марказий Осиё мамлакатлари транспорт коммуникациялари бўйича минтақавий кенгашни ташкил этиш мақсадга мувофиқ, у транспорт-логистика соҳаси муаммоларини ҳал қилишда мувофиқлаштирувчи тузилмага айланади», - дейилади бош вазир Абдулла Арипов томонидан ўқиб эшиттирилган мурожаатда.
Ўзбекистон Президенти Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки ва бошқа халқаро тузилмалар мутахассисларининг кўмагида минтақавий транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича стратегия ишлаб чиқишни ҳам таклиф этди. Келгусида унинг асосида транспорт тизимини барқарор ривожлантириш бўйича минтақавий дастур қабул қилиниши керак.
«Минтақа давлатлари ШҲТ фаолиятида муҳим роль ўйнашини ҳисобга олсак, ушбу ташкилот доирасида интеграциялашган транспорт ташувларини бошқариш тизимини яратиш керак», - дея ҳисоблайди Мирзиёев.
Шунингдек, унинг фикрига кўра, минтақанинг туристик жозибадорлигини ошириш учун транспорт коммуникациялари ва инфратузилмани биргаликда ривожлантириш зарур. «Бунга Бутунжаҳон туристик ташкилот билан биргаликда минтақадаги туристик хабларни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ёрдам бериши мумкин», - дея қўшимча қилиб ўтди давлат раҳбари.
«Бу ва бошқа ташаббусларнинг амалга оширилиши Марказий Осиёдаги барқарорликни мустаҳкамлаш, иқтисодий жиҳатдан ривожланган минтақага айлантириш, глобал транспорт хизматлари бозорида рақобатбардошлигини оширишда муҳим роль ўйнайди», - дейилади мурожаатда.
Мавзуга оид
17:53 / 08.06.2026
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюрмоқчи
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
20:22 / 26.05.2026