Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди
21 сентябрь куни "Давлат хизматларинн кўрсатиш тизимини такомиллаштириш: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт" мавзуидаги халқаро давра суҳбати ўтказилди. Унда БМТТД ва ЕХҲТ ташкилотларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари, халқаро ташкилотлар экспертлари, республикамиздаги вазирлик, мутасадди идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситаларн вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида халқаро ташкилотлар вакиллари ва экспертлари ҳамда Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги мутасаддиларининг аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, замонавий инновацион шакллари ва усуллари, ривожланган мамлакатлар тажрибасидаги истиқболли ислоҳотлар бўйича маърузалари тингланди.

Мунозаралар давомида тадбир иштирокчилари давлат хизматлари кўрсатиш жараёнини соддалаштириш ва оптималлаштириш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг самарадорлигини оширишни таъминлайдиган инновацион шаклларини жорий этиш бўйича билдирилган мулоҳазалар доирасида фикр алмашдилар.
Мавзуга оид
10:48 / 25.11.2025
Ҳар бир давлат хизматининг “паспорти” ягона реестрда юритилади
16:00 / 18.10.2025
Болаларни давлат мактабларига қабул қилишда эскирган тартиботлар бекор қилинади
07:40 / 07.10.2025
Рейтинг: 2025 йилда дунёдаги энг инновацион давлатлар
11:02 / 17.09.2025