Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Месси ФИФА тақдирлаш маросимига боради - у номзодлар орасида йўқ
«Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчисини тақдирлаш маросимига боради.
31 ёшли футболчи учта якуний номзод рўйхатига киритилмаган бўлса-да, тантанали тадбирда иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун «Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич, «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Ливерпуль» тўпурари Муҳаммад Салоҳ даъвогарлик қилмоқда.
Месси 2006 йилдан буён илк маротаба номзодлар рўйхатига киритилмади. Аммо у йилнинг рамзий терма жамоасидан жой олиш ва йилнинг энг чиройли голи муаллифи бўлиш имкониятини сақлаб турибди. Футболчининг ЖЧ-2018 мусобақасида Нигерия дарвозасига киритган тўпи номзодлар орасида бор.
Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими 24 сентябрь куни Лондонда ўтказилади.
Мавзуга оид
02:36 / 31.10.2023
Лионель Месси — 8 карра «Олтин тўп» соҳиби
01:09 / 01.02.2021
«Барселона» Месси билан тузилган ярим миллиард евролик шартномага муносабат билдирди
16:39 / 18.01.2021
Месси «Барселона»да илк бор «қизил» олди. Бунга қандай реакция бўлди ва у қанча вақтга дисквалификация қилинади?
19:06 / 05.01.2021