Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп БМТ Бош ассамблеяси доирасида кимлар билан учрашиши маълум бўлди
Фото: РИА Новости / Нэнси Сисель
Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп БМТ Бош ассамблеяси майдончаларида Франция, Буюк Британия, Исроил, Миср, Япония ва Жанубий Корея раҳбарлари билан учрашади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эълон қилинган жадвалга кўра, Трамп 25 сентябрь куни Бош ассамблеяда нутқ сўзлайди, ундан кейин БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш билан учрашади.
Эртаси куни Қўшма Штатлар раҳбари БМТ Хавфсизлик кенгашида ядровий қурол тарқалишини чеклаш мавзусида чиқиш қилади. Шу куни Трампнинг жаҳон етакчилари билан учрашувлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ АҚШ ва КХДР музокараларидаги ўз ўрнини белгилаб олганди.
Мавзуга оид
22:43 / 30.01.2026
БМТ «муқаррар молиявий инқироз» хавфи остида экани маълум бўлди
21:10 / 21.01.2026
БМТ «глобал сув банкротлиги» даври бошланганини эълон қилди
22:38 / 20.01.2026
Исроил БМТ Фаластин қочқинларига ёрдам агентлиги қароргоҳини бузиб ташлади
15:27 / 14.01.2026