Ўзбекистон | 18:32 / 24.09.2018
30180
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 2019 йил 1 январдан қатор маҳсулотларга акциз солиғи жорий этилади

Фото: Depositphotos

Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январидан республикада ишлаб чиқарилувчи, таркибида ёғлар, туз ва шакар миқдори катта бўлган, шунингдек, шакар миқдори кўп бўлган газланган сувга акциз солиғи жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда президентнинг тегишли қарори лойиҳасида айтилади.

Шунингдек, 2019 йил 1 январдан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи ва республикага олиб кирилувчи кальян ҳамда электрон сигареталарга акциз солиғи жорий этилади.

Бундан ташқари, 2019 йилнинг 1 январидан тамаки ва алкоголь маҳсулотига, вино маҳсулотидан ташқари, акциз солиғи миқдори 10 фоизга оширилиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда таркибида ёғлар, туз ва шакар миқдори кўп бўлган, шунингдек, шакар миқдори кўп бўлган газланган сув тоифасига қайси маҳсулотларни киритиш бўйича тартибни ишлаб чиқади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид