Спорт | 16:50 / 27.09.2018
3518
1 дақиқада ўқилади

Чемпионлар лигасида ҳам видеотакрорлар жорий этилади

Фото: Squawka

УЕФА ўз тасарруфидаги турнирларда видеоарбитрлардан (VAR) фойдаланиши ҳақида расман маълум қилди.

УЕФА Ижроия қўмитаси Ньонда жойлашган Европа футбол уйида VAR тизими 2019/20 йилги мавсумдан (2019 йил августида плей-офф босқичидан) жорий этилиши ҳақида қарор қабул қилди.

Бундан ташқари, арбитрлар учун видеоёрдамчилар 2019 йилги УЕФА Суперкубогида ҳам бўлади.

Кейинроқ VAR тизими Евро-2020 турнирида, 2020/21 йилги мавсумдан Европа Лигасида (гуруҳ босқичидан), 2021 йилдан Миллатлар Лигасида жорий этилади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид