Жаҳон | 08:40 / 27.09.2018
7162
1 дақиқада ўқилади

Трамп: Идлибда миллионлаб одамлар ҳалок бўлиши мумкин эди

Фото: AP

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Идлибда террорчиларга қарши Россия ва Суриянинг аниқ амалиётларини қабул қилса бўлади. Бу ҳақда у матбуот анжуманида айтиб ўтди, дея хабар беради РИА «Новости».

Америка президентининг таъкидлашича, Суриянинг Идлибида кенг кўламли ҳарбий амалиёт ўтказилишига қарши. Унинг хабар беришича, АҚШ маъмуриятини бу вилоятда йирик амалиётга «йўл қўймасликка» чақирган.

«Аммо бу улар (Россия ва Сурия) террорчилар билан тегишли муносабатда бўла олмайди, дегани эмас», - деди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, Идлибдаги кенг кўламли амалиёт «миллионлаб одамларнинг ўлими»га олиб келади. Шунингдек, Трамп айнан ўзи туфайли амалиёт бошланмаганлигини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда Сурия сценарийси такрорланиши мумкинлиги айтилганди

Мавзуга оид