“Ўзбекистон темир йўллари” бошқаруви раисининг ўринбосари тасдиқланди
Ўткир Назирович Турсунқулов “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, темир йўл транспортида юк ва йўловчиларни ташиш соҳасида бозор талабларини тадқиқ этиш, уни ривожлантириш истиқболини белгилаш Акциядорлик жамиятининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
1994 йилнинг 7 ноябрида Ўзбекистон Республикаси президентининг ПФ-982 сонли фармони асосида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган темир йўл транспорти тармоқ қисмларнинг, корхона, ташкилот ва муассасалари таркибида «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик темир йўл компанияси ташкил этилган.
2001 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти қарори билан белгиланган ва Вазирлар Маҳкамасининг темир йўл транспортини ислоҳ қилиш бўйича Давлат дастурига мувофиқ, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат унитар корхонаси 100% давлат улуши бўлган очиқ акциядорлик жамиятга айлантирилди.
Айни дамда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Очилбой Раматов ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:16 / 26.07.2023
Жазирама иссиқ туфайли поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади
21:35 / 11.05.2022
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи поездлари қатнови тикланмоқда
21:07 / 17.04.2022
Афғонистон «Ўзбекистон темирйўллари» билан ҳамкорликни тўхтатишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
11:54 / 10.07.2020