Паралимпиячилар делегацияси Индонезияга йўл олди
6-13 октябрь кунлари Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик паралимпиячилар ҳам иштирок этади.
Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилишича, бугун, 30 сентябрь куни ўзбекистонлик паралимпиячилар Жакартага тантанали равишда кузатилди. Аввалига Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциациясида спортчилар учун байрам дастурхони ёзилди.
Сўнгра Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Параосиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи спортчиларни тантанали кузатиш маросими ўтказилди.
Маросимда Миллий олимпия қўмитаси, Миллий Паралимпия ассоциацияси вакиллари иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, III Параосиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк маротаба 54 нафар спортчи билан иштирок этади. Ўзбекистон вакиллари спортнинг бешта тури: пауэрлифтинг, дзюдо, ўқ отиш, сузиш ва енгил атлетика бўйича баҳсларда ўз омадларини синаб кўришади.
Мавзуга оид
09:59 / 26.10.2023
Бобур Омонов Параосиё ўйинлари рекордини ўрнатиб олтин медалга сазовор бўлди, велошосседа бронза
09:51 / 23.10.2023
Параосиё ўйинлари. Ўзбекистон биринчи кунни 3та олтин медаль билан бошлади
14:00 / 06.05.2022
2022 йилги Осиё ва Параосиё ўйинлари номаълум муддатга қолдирилди
01:38 / 21.12.2018