Ўзбекистон | 21:05 / 01.10.2018
6875
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған АҚШ ўзининг Туркияга нисбатан "хато қарашлари"ни ўзгартиришига умид билдирди

Фото: ТАСС

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Вашингтон Анқарага нисбатан ўз сиёсатини стратегик шериклик руҳига мувофиқ ўзгартиришига умид билдирди. У бу ҳақда парламентнинг ёзги таътилдан сўнг иш бошлаши маросимидаги чиқишида айтди.

"Ишончим комил, охир-оқибат Америка маъмурияти ўзининг Туркияга нисбатан хато қарашларини кўриб чиқади. Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик алоқаларни ҳисобга олган ҳолда АҚШнинг бизга нисбатан буткул ўзгарувчанлиги ташвишлантирмоқда. Умид қиламизки, тез орада Америка билан иқтисодиёт ва сиёсатда стратегик шериклик руҳидаги муносабатларни яна ривожлантирамиз", - деди Эрдўған.

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, "АҚШ Туркиянинг огоҳлантириш ва ташвишланишига қарамасдан Суриядаги айирмачи ва террорчи ташкилотлар билан ҳамкорлик қилди. 

"Қонунсизликнинг яна бир намунаси "Халкбанк" ишидир. Ва биз аллақандай пасторни рўкач қилиб бизга нисбатан санкциялар киритишга уринаётган бемаъни фикрга қарши қатъий курашамиз", - деди Эрдўған Туркия томонидан террорчиликка алоқадорликда айбланаётган америкалик пастор Эндрю Брансонни назарда тутиб.

 

Мавзуга оид