Жаҳон | 07:50 / 03.10.2018
7721
1 дақиқада ўқилади

Скрипалнинг қариндоши Боширов ва Петров билан шахсан учрашмоқчи

Фото: REUTERS

Солсберида «Новичок» асаб-фалажловчи моддаси билан заҳарланган ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг қариндоши Виктория Скрипаль Британия томони заҳарлашга алоқадорликда гумон қилаётган россиялик Александр Петров ва Руслан Боширов билан учрашиш ниятида эканини билдирди. Бу ҳақда «Известия» хабар қилмоқда.

Скрипалнинг фикрига кўра, Петров ва Боширов рўй берган ҳодисага алоқадор эмас, унинг улар билан шахсий учрашуви эса буни исботлашда ёрдам бериши мумкин.

«Мен уларнинг кўзига қараб, бунга тўлиқ ишонч ҳосил қилмоқчиман. Ҳозирча мен фақат сўзларга ишонишим мумкин, учрашувдан кейин ҳаммаси тушунарли бўлади», - деди Скрипаль.

Унинг таъкидлашича, учрашувдан манфаатдор ва унга тайёр турибди.

 

Мавзуга оид