08:51 / 06.10.2018
12528

Саудия Арабистони шаҳзодаси нефть билан боғлиқ бўлмаган йирик битим ҳақида гапирди

Фото: Simon Dawson / Bloomberg

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг маълум қилишича, мамлакат ҳукумати нефть билан боғлиқ бўлмаган йирик битим ҳақида эълон қилишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, битим ҳақида Бўлажак инвестицион ташаббуслар конференциясида эълон қилинади.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, гап «катта рақамлар» ҳақида кетмоқда.

Муҳаммад бин Салмоннинг қайд этишича, бу битим нефть билан боғлиқ эмасдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони Россия ва Туркиянинг Идлиб бўйича келишувига баҳо берганди. 

Top