23:58 / 07.10.2018
6609

Афғонистонда жангарилар билан тўқнашувларда 14 полициячи ҳалок бўлди  

Афғонистоннинг Вардақ вилоятида “Толибон” жангарилари билан тўқнашувлар давомида камида 14 полициячи, жумладан маҳаллий полиция бошлиғи ҳалок бўлди. Бу ҳақда TOLOnews телеканали маълум қилди.     

Маълум қилинишича, Саид Обод уездидаги баъзи назорат-ўтказиш пунктлари жангарилар томонидан босиб олинган. Таъкидланишича, тўқнашувлар давом этмоқда.

Толиблар 6 октябрь кечки вақт Кобулдан 85 км жанубда жойлашган Саид Обод уездига ҳужум қилишган. 

“Толиблар яқинда қуриб битказилган назорат-ўтказиш пунктини вайрон қилишиб, шаҳарнинг баъзи қисмларида энергия таъминотини узиб қўйишган. Ҳукумат қўшинлари жангариларни шаҳарга қўймаслик учун уларга қарши уришмоқда”, деб маълум қилган Вардақ вилояти губернатори вакили Абдулраҳмон Мангал.

Top