Жаҳон | 18:55 / 07.10.2018
16521
1 дақиқада ўқилади

Токиода дунёдаги энг йирик денгиз маҳсулотлари бозори ёпилди 

Фото: CC0

Токиода дунёдаги энг йирик денгиз маҳсулотлари бозори “Цукидзи” ўз ишини тўхтатмоқда. The Japan News нашрининг хабар қилишича, бу Токиода 2020 йилда ўтадиган ёзги Олимпиада билан боғланган.

7 октябрда охирги савдолар бўлиб ўтган. Савдолар доирасида 160 кглик тунец балиғи 4,38 млн иенга (35 минг доллар) сотилган. 

Таъкидланишича, бозор Токиода 83 йил фаолият юритган. Энди “Цукидзи” ўрнида автотураргоҳ қуриш режалаштирилган. Бозор эса Тоесу сунъий оролидаги янги жойга кўчиб ўтади.

Мавзуга оид