Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токиода давлат хизматчиларига ишда шортик кийишга рухсат берилди
Япониянинг Токио шаҳри ҳукумати давлат идоралари ходимлари учун поло кўйлаклар, футболкалар, кроссовкалар ва айрим ҳолларда шортик каби қулай кийимларда ишлашга рухсат берди. Мақсад – ёзги иссиқда кондиционерлардан камроқ фойдаланиш орқали энергия сарфини камайтириш.
Токио шаҳри ҳукумати давлат хизматчиларига ишда шортик кийишни тавсия қиляпти, дея хабар берди The Guardian.
Мақсад — электр энергияси харажатларининг юқорилиги борасидаги хавотирлар ортиб бораётгани фонида кондиционерларга қарамликни камайтириш. Расмийлар «Cool Biz» ташаббусидан илҳомланишган. 2005 йилда Япония Атроф-муҳит вазирлиги томонидан йўлга қўйилган ушбу дастур дастлаб давлат хизматчиларига галстук ва пиджакдан воз кечишни тавсия этган, аммо ҳозиргача ишхонада шортик кийишга рухсат бермаганди.
«Биз қулайлик устувор бўлган енгил кийимлар — поло кўйлаклар, футболкалар, кроссовкалар ва айрим ҳолларда лавозим вазифаларига қараб шортиклар кийишни тавсия қиламиз», дея таъкидлаган Токио губернатори Юрико Коике.
Япония ва Осиёнинг бошқа давлатлари Яқин Шарқдаги можаро туфайли нефт нархларининг ошиши ва ёнилғи таъминотидаги узилишлардан азият чекишяпти. Хусусан, Япония импорт қиладиган нефтнинг қарийб 90 фоизи Яқин Шарқдан келади ва унинг катта қисми Ҳўрмуз бўғози орқали ташилади. Жанубий Кореяда ишлатиладиган табиий газнинг эса қарийб 20 фоизи айнан шу йўналиш орқали етказиб берилади. Айрим Осиё мамлакатлари ходимлар учун масофадан ишлашга рухсат беряпти ёки иш ҳафтасини қисқартирган.
Мавзуга оид
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
11:17 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев: Энди давлат идоралари «жараён учун» эмас, «натижа учун» ишлайди
21:21 / 06.04.2025
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди
13:04 / 04.03.2025