Жаҳон | 07:45 / 08.10.2018
15797
1 дақиқада ўқилади

Ингушетия биринчи президенти намойишчиларга чақириқ билан чиқди

Фото: Кавказский Узел

Ингушетия биринчи президенти Руслан Аушев Магас шаҳридаги митингда нутқ сўзлаб, намойишчиларни расмийлар билан музокаралар ўтказиш учун вакилларини юборишга чақирди, дея хабар беради РИА Новости.

У намойишчиларга қонун доирасида қолиш зарур эканлигини эслатган.

«Бугун фақат Россия Федерацияси қонунларига биноан ҳаракат қилиш керак... Ингушетия Республикасининг қонунлари ва вайнах урф-одатларига мувофиқ... Мен сизларга биринчи президент сифатида ҳар бир жамоатдан энг обрўли одамларнинг ташкилий қўмитасини ташкил этиш таклифи билан чиқдим, бу ташкилий қўмита Ингушетия Республикаси ҳокимият органлари билан ишлаши лозим», - деди Аушев.

Магас марказида намойишлар пайшанба кунидан бери давом этмоқда. Унинг иштирокчилари Чеченистон билан чегара бўйича келишувдан норози.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Ингушетия билан чегара тўғрисидаги қонунни имзолаганди.

Мавзуга оид