Иқтисодиёт | 14:31 / 08.10.2018
48662
2 дақиқада ўқилади

Ишловчи пенсионерларнинг қайси бири тўлиқ пенсия олади?

100 фоиз пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган ишловчи пенсионерлар тоифаларининг тўлиқ рўйхати Norma томонидан тақдим этилди.
 
Жорий йил июнь ойида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси барча ишловчи пенсионерларга пенсияларни тўлиқ миқдорда тўлашни таклиф этган эди. Сентябрь ойида Президент фармонининг тегишли лойиҳаси ҚҲТБТ порталида умум муҳокамасига қўйилди. Турли саналар тилга олинди: 2018 йил 1 октябрдан, 2019 йил 1 январдан… Айни пайтгача биронта сана узил-кесил тасдиқланмади, ҳужжат қабул қилинмади, ҳозирча ҳаммаси лойиҳа даражасида турибди.
 
Мамлакатдаги ишловчи пенсионерларнинг аксарияти илгаригидек тайинланган пенсиянинг ярмини оляпти (20.11.1995 йилдаги ПФ–1289-сон фармон). Тўлиқ пенсия тўланадиган айрим тоифадаги фуқаролар бундан мустасно. Сўнгги пайтда уларнинг рўйхати анча кенгайди. Ушбу масалани тартибга солувчи кўпгина ҳужжатлар қабул қилинди. Бироқ шу пайтгача 100 фоиз пенсия оладиган ишловчи пенсионерларнинг барча тоифалари битта тўлиқ рўйхат ҳолига келтирилмаган, улар турли норматив ҳужжатларда алоҳида кўрсатилган. 
 
Барча ишловчи пенсионерларга тўлиқ пенсия тўлаш ҳақида узил-кесил қарор қабул қилинмаган экан, 100% пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган барча ишловчи пенсионерлар кўрсатилган йиғма жадвални эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид