17:30 / 14.10.2018
7537

«АҚШ Эрондаги ҳокимиятни алмаштиришга интилмоқда» - Руҳоний

Фото: Reuters

Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг маълум қилишича, АҚШ Эрондаги қонуний ҳукуматни алмаштиришни истайди.

«Тизим легитимлигини қисқартириш - уларнинг якуний мақсадидир.  Улар қандай қилиб режимдан халос бўлишади? Легитимликни камайтириш воситаларидан фойдаланишади, акс ҳолда режимни ўзгартира олишмайди», дея Руҳонийнинг сўзларини келтирган Reuters агентлиги.

Руҳонийнинг сўзларига кўра, АҚШ уруш келтириб чиқаришнинг психологик ва иқтисодий усулларини қўллайди ҳамда Ислом Республикаси легитимлигини сўроқ остида қолдириш ва бунинг эвазига мамлакатда ҳукуматни алмаштиришни кўзлайди.

АҚШ ва Эрон муносабатлари Дональд Трамп ҳокимиятга келиши ортидан ёмонлашди. Оқ уй раҳбари бир неча марта расмий Теҳронни халқаро терроризмни қўллаб-қувватлаш ва минтақадаги вазиятни издан чиқаришга уринишда айблади. Шу йилнинг майида Трамп расмий Вашингтон Эрон билан ядровий келишувдан чиққанини маълум қилганди. Бу орқали Қўшма штатлар Эронга нисбатан санкцияларни тиклай бошлади.

Top