Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Люксембургда ўтган парламент сайловлари натижалари маълум бўлди
Ксавье Беттел/Фото: EPA
Люксембургда ўтган парламент сайловларида консерватив Христиан-социал халқ партияси 28,31 фоиз овоз билан ғолиб бўлди.
2-ўринни 17,6 фоиз овоз билан социал-демократик Люксембург социалистик ишчи партияси, 3-ўринни 16,9 фоиз овоз билан либерал марказийлашган Демократик партияси эгаллаган.
Люксембург парламентининг қуйи палатаси – Депутатлар палатаси 60 депутатдан иборат бўлиб, ҳукмрон коалиция камида 31 депутатнинг қўллаб-қувватловига эга бўлиши керак.
Маҳаллий кузатувчиларнинг таъкидлашича, Ксавье Беттел ҳукумати ҳокимиятда қолиши мумкин, бироқ катта эҳтимол билан уни ўзгаришлар кутмоқда.
14 октябрда ўтган сайловларда 259 мингдан кўпроқ люксембурглик иштирок этган. Дунёнинг энг митти давлатларидан бирида аҳолининг тахминан 40 фоизи овоз бериш ҳуқуқига эга, чунки унинг катта қисмини хорижликлар – португаллар, немислар, французлар ва бельгияликлар ташкил қилади. Улар парламент сайловларида овоз бера олмайдилар.
Мавзуга оид
21:08 / 09.01.2025
Ғайрат Фозилов Люксембург валиаҳд Буюк герцогига ишонч ёрлиқларини топширди
22:14 / 25.12.2024
Люксембург герцоги кейинги йил тахтдан воз кечмоқчи эканини маълум қилди
22:49 / 18.11.2024
Гуржистон президенти парламент сайловларидаги қонунбузарликлар сабаб Конституциявий судга даъво киритади
19:23 / 30.10.2024